Чангютгич (пылесос)ни қандай танлаш мумкин

Чангютгич (пылесос)ни қандай танлаш мумкин

8572
02 Август, 2016
(0 голосов)

Чангютгич – худди сийқаси чиққан нарсага ӯхшайди. Наҳотки уни танлаш қийин бӯлса? Бироқ, бугунги кунда сотувга турлари ва хусусиятлари ҳар хил бӯлган чангютгичлар чиқарилган. Шунинг учун, танлаш, бир кӯришда туюлгандек осон эмас. Бу мақолада биз, кундалик ҳаётимизда тенги йӯқ мосламани танлашда нимага эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида айтиб берамиз.

Чангютгич тури

Номланиши худди стандартга мос  маиший чангютгичлар бӯлади. Улар анча оммалашган бӯлиб ғилдиракларга таянган горизонтал корпусни  (мотор блоки ва чанг учун бӯлма), шунингдек унга уланадиган йиғиб-терувчи қисмлар: шланг, сӯриб(тортиб) олувчи труба, турли қопламаларни йиғиштириш учун насадка(учлик)ларни ӯзида гавдалантиради. Бундай чангютгичлар электр тармоғидан ишлайдилар, лекин истиснолар бор. Масалан, LG  модели қаторидан CordZero сафидаги чангютгичлар (токка уланмайдиган) уларга ӯрнатилган аккумуляторлардан ишлайди (улар конкрет розеткага боғлиқ бӯлмагани сабабли, йиғиштиришни осонлаштиради).

Портатив(кӯтариб юришга қулай) чангютгичлар – бу турли қопламаларни тезроқ йиғиштириш учун қулай моделлари. Масалан, ошхонада тасодифан бирор нарса сочилиб кетса, мебелларнинг чанглари ва бошқалар. Бундай ихчам чангютгичлар автомобил ичини йиғиштириш учун ҳам қулай. Улар аккумуляторли бӯлиши ёки электр токидан ишлаши мумкин (шу билан бир қаторда 12 В кучланишда). Уларнинг ижобий томонлари асосан – ҳажми кичик ва ишга шай туриш ҳолатининг тезлиги. Бундай моделлар уй хӯжалигида жуда ҳам фойдалидир.

Кӯпроқ вертикал ҳолатдаги чангюткичлар оммабоп бӯлиб бормоқда. Қоидага биноан, бугунги кунда бу аккумуляторли моделлардир, лекин айрим ҳолларда электр токидан ишлайдиган нусхалари ҳам учраб туради. Стандартга мос горизонтал чангюткичлардан фарқли равишда, улар вертикал моноблокнинг оғирлик маркази томон силжишини ӯзида гавдалантиради (мотор сегменти ва чангйиғувчи билан). Айрим моделларда мотор (ахлатни тортиб олувчи) сегменти чанг йиғувчи билан бирга ечилади.

Бу фойдаланувчига барча эҳтиёжлар учун, яна ихтиёрида портатив (кӯтариб юришга қулай) чангюткич ҳам  бӯлиши имконини яратади. Аккумуляторли горизонтал чангюткичлар унча катта бӯлмаган хонадонлар учун мӯлжалланган. Батарея тӯлиқ заряд(қувват) олгандан сӯнг ишлаш вақти– 60 дақиқагача (максимал қувватланишда – бир ярим соатдан ортиқ эмас). Улардаги чангйиғувчининг ҳажми унчалик катта эмас (1 литргача). Шунингдек таъкидлаб ӯтиш жоизки, бу каби моделларнинг тортиб олиш қуввати одатда катта эмас, шу сабабли йиғиштириш сифатини яхшилаш учун вертикал чангюткич асосий сифатида турбочеткага эга бӯлиши мақсадга мувофиқдир (ахлат йиғишга ёрдам берувчи айланадиган қисми).

Dyson маркали вертикал аккумуляторли чангюткичлар ҳақида аллоҳида тӯхталиб ӯтамиз. Улар озгина бошқачароқ тузилган – фойдаланувчи мотор блоки билан чангйиғувчини қӯлида ушлайди, унга эса тортиб олувчи труба ва керакли четкали - насадка(учлик) бирлаштирилади. Яъни, бу ерда оғирлик маркази юқори қисмида, бу эса етиш қийин бӯлган жойлар, масалан, шифт бурчаклари ва бошқаларни йиғиштиришда чангюткичдан фойдаланиш имконини  беради. Бундан ташқари, мотор блоки билан чанг йиғувчи портатив чангюткич ҳам бӯлиши ҳам мумкин – фақатгина тортиб олувчи трубани чиқариб олинса бӯлди. Робот- чангюткичлар борган сари оммалашмоқда. Бу компакт(ихчам) ӯзи ҳаракталанувчи чангюткичлар, хонадонда пухта йиғиштиришлар орасида тозаликни тутиб туриш учун керак бӯлиб туради.

Масалан, иш ҳафтаси давомида, қачон «катта» чангюткични олишга вақт бӯлмаганида. Бундай масалани бажариш учун замонавий робот- чангюткичлар аъло даражада тӯғри келади, улар тавсия этилган хонадон сатҳида яхшигина ориентир олишни эплайдилар. Улар чанг ва майда ахлатларни уддасидан чиқадилар, ҳайвонлар жунини йиғиб оладилар. Муҳими шуки, етиш қийин бӯлган жойларга (диван таги) киришлари ва йиғиштириб ӯтишлари мумкин. Айтиш жоизки, кӯпгина роботлар жадвал асосида йиғиштиришлари мумкин. Яхшиси, ивирсиб кетмаган хонадонларда, олдиндан полдан электр симларини ва пардаларни кӯтаргандан кейин  фойдаланиш маъқулдир. Аллоҳида унча катта бӯлмаган тоифага қӯшимча имкониятлари бор чангюткичларни ажратиш мумкин. Масалан, айримлари нафақат ҳавони (у билан қӯшиб ахлатни ҳам) тортиб олиш қудратига, балки қайта учириб чиқариш хусусиятига ҳам эгадир. Қайта учириб чиқариш режимидан боғ йӯлакларини (айниқса кузда) тозалашда, турли хил нарсаларнинг устини бӯяшда (пульверизатор билан), автомобиль ҳавофильтрини продувка (ҳаво оқими билан тозалаш) қилишда ва бошқаларда фойдаланиш мумкин. Бу каби моделларни хӯжалик чангюткичлари гуруҳига киритиш қабул қилинган.

Чангйиғувчининг тури

Вақти – вақти билан ахлатдан тозалаб туриш керак бӯлган, чангйиғувчиси кӯп маротаба олиб қӯйиладиган чангютгичлар айниқса кӯп тарқалган. Бундай чангйиғувчининг ҳажми чангютгичнинг моделига боғлиқ бӯлади. Масалан, аккумуляторли (портатив, вертикал, роботлар) одатда у унча катта эмас – 1 литргача. Ваҳоланки, оддий горизонтал маиший моделларининг чангйиғувчисининг ҳажми 3-6 литрни ташкил этади. Қоидага мувофиқ, бундай чангйиғувчилар фильтрлаш системасининг циклонсимон чангютгичларига хос. Ҳаво орқали ахлатни ғалвирдан ӯтказувчи циклон камераларда 1-2 бӯлиши мумкин, балки бир неча ӯнлаб ҳам бӯлиши мумкин. Одатда улар қанча кӯп бӯлса, шу қадар анча тозароқ ҳаво мотор блокидан  у ёғига чангюткичнинг чиқадиган фильтрига ӯтади.

Чанг йиғиш учун қопли чангюткичлар сӯнгги пайтларда унчалик ҳам оммабоп бӯлмаяпти. Биринчидан, бундай қоплар бир марталик, бу эса фойдаланувчи учун ортиқча сарф- ҳаражатни англатади (лекин, комплектида кӯп марталик қоп назарда тутилган чангюткичлар ҳам  бор). Қопнинг тӯлиш даражасига қараб чангюткичнинг ишлаш смараси аста пасайиб боради – ахир ҳаво тӯғридан-тӯғри қоп ичидаги ахлат орқали ӯтади. Конструктив хусусиятларига кӯра контейнерли чангюткичларда бундай тобелик сезиларли даражада кароқ. Тӯғри плюси ҳам бор – хизмат кӯрсатаётганда чанг билан ҳеч қанақасига тӯқнашилмайди: шунчаки чангюткичдан қопни чиқардингиз  ва ташлаб юбордингиз (контейнер эҳтимолида уни бӯшатаётганда чанг тасодифан ҳар томонга учиб кетиши мумкин).

Аквафильтрли чангюткич

Бунда, аксарият ифлосланишнинг кӯп қисмини ушлаб қоладиган энг асосий фильтрловчи элемент  - сувдир. Ҳаво у билан бак орқали ӯтиб, чанг ва ахлатдан халос бӯлиб, у ёғига чиқиш фильтри томон ҳарактланади. Бундай моделлар, ҳавони юқори даражада тозалаш кафолатига эга бӯлганлиги  сабабли, аллергияси борлар учун тавсия этилади. Бунда ҳам, контейнерни бӯшатаётганда ҳар томонга учувчи чанг билан алоқа бӯлмайди – сиз сувини тӯкиб ташлайсиз холос. Бироқ, яна тозалашни амалга ошириш жараёнида ҳаво намланади. Гап шундаки, бундай чангюткичдан ифлосланган сувни ҳар бир йиғиштириш ишларидан сӯнг тӯкиб ташлаш керак бӯлади, ва бу унинг аҳамиятга эга бӯлган камчиликларидан биридир (бошқа моделларда тӯлиш меъёрига қараб вақти-вақти билан чангйиғувчини бӯшатиш ёки қопни ташлаб юбориш мумкин). Яна, бундай чангюткичларнинг  кӯпинча бошқаларига қараганда ӯлчами каттароқ бӯлиши, бак учун бир мунча кӯпроқ жой керак бӯлганлиги сабаблидир. Улар (айниқса сув билан) оғирроқ бӯлиши ва кӯпроқ шовқин солиши мумкин.

Аквафильтрли модель билан ювадиган чангюткичларни адаштирмаслик керак. Аквафильтр -бу чангюткич ҳӯллаб йиғиштириш учун мӯлжалланган дегани эмас. Ювадиган чангюткич – бу маиший техниканинг айрим тоифаси. Бунда аквафильтрдан ёки масалан, олиб қӯйиладиган чанг учун контейнердан эҳтиёжга қараб фойдаланиш мумкин бӯлган гибрид -чангюткичлар мавжуд.

 

 

Тортиб олиш кучи

Йиғиштириш жараёнида бу параметр ӯзгарувчандир. Бунинг барчаси ахлат йиғиш қопи ёки контейнернинг (уни- камроқ даражада) тӯлиш даражасига, ҳар бир аниқ вақтда йиғиштиришда асосий насадка ва шлангнинг ҳолатига, ва айрим бошқа омилларга ҳам боғлиқдир. Лекин, шунга қарамай ишлаб чиқарувчилар ӯзларининг чангюткичларига тавсиф беришда кӯпинча  тортиш кучини кӯрсатиб ӯтадилар, ҳатто ҳали, барча учун стандартга мувофиқ уни ӯлчаш усули ҳозирги кунда тасдиқланмаган бӯлса ҳам. Одатда, чангюткич қай даражада максимал тортиш кучига қодирлиги хабар қилинади. Бу  шунчаки, чангюткич танлашда кӯпчилик фойдаланувчилар учун асосий аҳамиятга эга тушунчадир.

Тортиш кучи ваттларда ӯлчанади (Вт), лекин айрим ишлаб чиқарувчилар инглиз ӯлчов системасидаги аэроваттлардан (аВт) фодаланадилар – бу ӯлчов бирликлари тахминан ӯзаро тенгдирлар. Чангюткич танлашда, яхшиси унинг моделига эътибор қаратиш керак, уларнинг қайсилари керакли (масалан, юқори) тортиш кучида қувват сарфлаши пастроқ бӯлади.

Аккумулятордан ишлайдиган портатив ва горизонтал чангюткичлар, шунингдек роботлаштирилганларида, одатда тортиш кучи унча катта эмас - 200 Втгача. Бироқ, квартирада озодаликни сақлаб туришни таъминлаш учун шунинг ӯзи бемалол етади. Агар бундай чангюткичнинг турбочёткаси бӯлса (одатда вертикал ва роботлар унга комплектланади), - унда кундалик тозалаш ишларини янада етарли даражада сифатли  бажариш мумкин.  Стандартга мос, квартирани ортиғи билан тозалаш учун бемалол етадиган, горизонтал базага эга  чангютгич учун нормал тортиш кучи - 300–400 Вт.

Шундай чангюткичлар ҳам борки, уларнинг тортиш кучи 400 Вт дан ошади, ҳатто 500 Вт ҳам етади.

Ҳавони тозалаш

Ҳаво чангюткичдан ӯтиб, хонага максимал даражада тозаланиб қайтиши учун, чангюткичлар ичига махсус фильтрлар ӯрнатилади. Замонавий моделларнинг кӯпида фильтрлар иккита: мотор олди ва чиқадиган.

Мотор олди фильтри ҳаво ӯтказувчи, лекин чангйиғувчи ичида қола олмаган нисбатан йирик чангни тутиб қолувчи поролон ёки бошқа материаллардан ишланган бӯлиши мумкин. Бундай фильтрнинг борлиги, моторни вақтидан илгари ейилишдан сақлайди.

Замонавий чангюткичларнинг кӯпчилигида чиқадиган фильтр – бу ҳавони юқорисифатли тозаловчи, шунингдек майда-чуйда зарраларни ҳам тутиб қолувчи фильтр. Турли типдаги маиший чангюткичларда кӯпроқ  HEPA-фильтрдан  фойдаланилади (High Efficiency Particutate Air – инглиз тилидан таржима қилинганда «ҳаво тозалашнинг юқорисамаралилиги»). НЕРА – фильтр классининг сони қанча кӯп бӯлса, у таъминлаб берадиган ҳавони тозалаш даражаси ҳам шунча юқори бӯлади. Бугун чангюткичларда H10, 11, 12,13 ва H14 фильтрларни учратиш мумкин, Н 15 фильтрли моделлар ҳали камёб. Масалан, HEPA H10 фильтри 85% дан кам бӯлмаган диперсланган (майда зарраларга бӯлинган) ифлосланишларни тутиб қолса, унга нисбатан  HEPA H14 фильтри 99,97% дан  99,995% гача тутиб қолади. Чангюткич  қанча замонавий ва қиммат бӯлса, хонага қайтаётган ҳавони шунча яхши тозалайди. Харид қилаётганингизда чиқадиган фильтрга эътибор қаратинг.

Кӯпгина чангюткичларнинг НЕРА фильтрини вақти-вақти билан алмаштириш керак. Ҳар доим моделни эксплуатация қилиш ҳақидаги қӯлланмада, вақт ӯтиши билан янгилаш тӯғрисидаги маълумот бӯлади (эксплуатация интенсивлигини ҳам ҳисобга олиш керак). Бироқ, шундай чангюткичлар борки, улардаги НЕРА фильтр ювилади ва улар билан эҳтиёткорлик билан муносабатда бӯлса, ишлаб чиқарувчиларнинг билдиришича чангютгичдан хизмат кӯрсатиш муддати тугагунча фойдаланиш мумкин  бӯлади.

 Бундан ташқари  Dyson компаниясининг, шундай моделлари борки, улардаги чиқадиган фильтрни ҳатто ювмаса ҳам бӯлади, чунки мультициклонли системанинг ҳавони тозалаш даражаси жуда юқори: чангюткич қанча муддат сифатли ишласа, фильтр ҳам шунча ишлайди. Унча қиммат бӯлмаган чангюткичларда чиқадиган фильтр сифатида микрофильтр ишлатса бӯлади. Унинг асоси поролонли, целлюлозали, прессланган микротолали ёки бошқа ифлосланишни тутиб қолувчи, лекин ҳаво ӯтказувчи материаллардан тайёрланади. Микрофильтрларни доимо, маълум муддат ӯтиши билан алмаштириб туриш талаб қилинади (айрим ҳолларда ювиладигани ҳам бӯлиши мумкин). Улар ҳаво тозалашни батамом маъқул бӯладиган даражасини таъминлаб берадилар, шунда ҳам сӯнгги авлод НЕРА фильтри каби, у қадар юқорисини эмас.

  

Чангютгич ишлаш радиуси

Чангютгич билан қанчалик кӯп майдонни, бир розеткадан иккинчисига ӯтмасдан туриб  тозалаш мумкин? Бу савол  - сим орқали ишлайдиган моделлар учун актуал(муҳим)дир. Чангюткич  фаолиятининг радиуси – бу токка уланадиган симнинг узунлиги билан биргаликда чангюткичнинг ӯзининг узунлиги (шланг билан бирга ва тортиб олувчи трубаси) мажмуасидир.  Токка уланадиган сими 9 метрдан кам бӯлмаган чангюткич сотиб олиш мақсадга мувофиқдир. У ҳолда, узайтиргичлардан фойдаланмасдан ва розеткаларни ӯзгартирмасдан, фаолият кӯрсатиш  радиуси анчагина каттароқ майдонни тозалаш учун етарли бӯлади (1-2 хонали квартираларга).

Бошқариш системаси

Одатда, стандартга мос горизонтал чангюткичларнинг бошқариш элементлари (тугмаси, слайдерлар, сенсорлар) корпуси устида  жойлашган бӯлади. Фойдаланувчилар учун бу одатий ҳол. Бироқ, премиум классидаги моделларда, янада қулайлик яратиш учун тортиб олувчи трубанинг тутқичига (дастагига) чиқарилган бӯлиши мумкин, шунда фойдаланувчи чангюткичга эгилмайди.

Аккумуляторли вертикал чангюткичларда бошқариш элементлари одатда, тутқичнинг юқори қисмида жойлашган бӯлади, бу мантиқан тӯғри. Шунингдек, ҳар доим, аллоҳида ёқиб – ӯчириш тугмаси олиниб қӯйиладиган модулида ҳам бӯлади, агар у кӯзда тутилган бӯлса (бу портатив чангюткичларга ҳам тегишлидир). Аккумуляторли Dyson моделларида бошқариш юқори қисмида, айнан мотор блокида жойлашган, чунки фойдаланувчи уни қӯлида ушлайди.

Робот-пылесосларнинг бошқариш панеллари, одатда корпусида жойлашган бӯлади, лекин у кӯмакчи вазифасини бажаради, чунки бундай ускунани масофадан туриб (дистанцион) бошқариш пульти билан бошқариш қулайроқ.

Энг жадаллашган варианти – белгиланган илова ва симсиз алоқа орқали (Wi-Fi, Bluetooth), смартфон ёки планшетдан бошқариш.

Кӯпгина замонавий чангюткичлар электрон бошқарувга эга бӯлади, қувват даражасини янада аниқроқ бошқариш имконини беради – бу эса турли хилдаги тозаласа бӯладиган қопламалар учун керак. Шундай моделлар борки, қувват даражаси унчалик катта бӯлмаган дисплейда акс этиб туради. Айтмоқчи, унда чангйиғувчини бӯшатиш ва фильтрларни тозалашнинг индикацион зарурати ҳам бӯлиши мумкин. Симсиз чангюткичларнинг, одатда корпуси устида батареянинг қувват даражасини кӯрсаткичи бӯлади.

Арзонроқ чангюткичларда, мотор қувватини бошқариш имкони умуман бӯлмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда, уни эскича усул билан - тортиб олиш трубасидаги тирқишни махсус қопқоқ ёрдамида очиб ёки ёпиб бажариш мумкин.

Насадкалар

Замонавий стандартга мос (горизонтал) чангюткичлар комплекти асосий чётка билан таъминланган бӯлиб, турли юзаларда ишлаш учун кӯпинча у «пол-гилам» типида бӯлади. Бундай ҳолларда, агар режимларни ӯчириб ёқиш (переключатель) оёқ билан бажарилса қулай бӯлади.

Шунингдек, чангюткич билан қӯшимча насадкалар берилади: юмшоқ мебелларни, кийимларни, тирқишларни тозалаш учун. Жунли уй ҳайвонлари эгалари учун, асосий ёки қӯшимча насадка сифатида турбочёткали чангюткич бӯлгани маъқул – у гиламдан ёки қаттиқ полдан жунларни тезроқ ва сифатлироқ йиғиб олишга ёрдам беради. Кӯпинча ишлаб чиқарувчилар, атайлаб мушуклар ва итларнинг эгалари учун, аллоҳида чёткалар билан комплектланган чангюткич турларини чиқарадилар. Агар қӯшимча насадкаларнинг барчаси ёки асосий қисми чангюткич корпусида сақланса яхши – йӯқолмайдилар, уларни сақлаш учун жой ҳам керак эмас. Шундай моделлар борки, бир қанча насадкалар битта трансформер-насадкага бирлашган, масалан, уни сақлаш учун тортиб олувчи трубага маҳкамланади.

 

Тортиб олувчи труба

Тортиб олувчи труба фақат металлдан қилинган бӯлиши керак, деган мулоҳазалар бор. Чунки у, пластикдан ясалганига кӯра узоқроқ хизмат қилади. Бироқ, биз бундай қарашлар тарафдори эмасмиз: замонавий чангютгичларнинг тортиб олувчи трубаси сифатли ва пишиқ пластикдан ясалган. Улар металлдан ясалганларидан кам хизмат қилмайдилар, лекин анча енгил, демак – фойдаланувчилар учун янада қулай. Асосийси,  стандартга оид чангютгичда, тортиб олувчи трубаси телескопик бӯлгани маъқул (икки ёққа суриладиган). Бу тозалашда ҳам қулай (бӯйининг узунлиги турли бӯлган фойдаланувчилар учун), ва сақлашни осонлаштиради. 

 

Тортиб олувчи трубанинг парковкаси

Йиғиштириш жараёнинг танаффус вақтида қулайлик ёки сақлаш учун,  тортиб олувчи трубани парковка қилиш учун корпусида тирқиши бор чангюткич харид қилган яхши. Улар корпусининг ёнбошида ёки орқасида бӯлиши мумкин, шунингдек тубида ҳам бӯлиши мумкин. Кейингиси вертикал сақлаш учун актуал. Баъзи моделларда (масалан, Miele моделлари сафида), трубани парковка қилиш ҳолатига автоӯчиш (автотӯхташ) бор, бу қулай. Аккумуляторли вертикал чангюткичлар аллоҳида тортиб олувчи трубага эга эмас. Бироқ, парковка масаласи улар учун ҳам муҳимдир. Бундай чангюткич тагликларсиз вертикал тура олиши керак (вертикал фиксация), фойдаланувчи уни йиғиштириш жараёни паузасида шунчаки жойида қолдириши учун, кейин эса бемалол йиғиштиришни давом эттириши мумкин.

Шовқин даражаси

Чангюткич секин ишлаши муҳимдир. Ахир квартирада ёш бола ёки кекса одам бӯлиши мумкин – тозалаш ишлари олиб борилаётганда уларни безовта қилишни нима кераги бор? Оддий фойдаланувчи ҳам, шак-шубҳасиз сокинликда тозалаш ишларини олиб боришга қарши бӯлмаса керак. Бошқа томондан, чангюткич билан йиғиштириш – унча узоқ бӯлмаган жараён, шовқинли кӯрсаткичлар чангюткич харид қилишдаги ҳал қилувчи омил бӯла олмайди.

Чанг йиғиш учун қопи бор чангюткичлар, қурилмасидаги ӯзига хос хусусиятига кӯра -  контейнерлигига нисбатан сокинроқ ишлайди. Кейингилари шовқинли, қоидага биноан, 70–82 дБ даражасида, шунда қопли моделлари 60–65 дБ даражасини кӯрсатиши мумкин. Буларнинг моҳиятига қараб мӯлжал олиш керак, вертикал моделларда ҳам, шунингдек роботлар билан ҳам.

Чангюткичнинг оғирлиги

Иқрор бӯлинг, йиғиштириш вақтида ӯзи билан квартира бӯйлаб оғир ва қӯпол чангюткични судраб юриш ёқмайди. Сотувда ихчам моделлар бор (стандартга мос разрядларли), уларнинг оғирлиги 3-4 кг. Тӯлақонли горизонтал чангюткич 5-6 кгдан ортиқ бӯлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Бундай моделларда чангйиғувчининг ҳажми каттароқдир. Аквафильтрли моделларнинг оғирлиги 7-8 кггача ҳам етиши мумкин (ичидаги сувнинг оғирлиги ҳисобига).

Вертикал чангюткичларнинг оғирлиги 3-4 кгга яқинроқ бӯлади, бунда шуни ҳисобга олиш зарурки, йиғиштириш вақтида фойдаланувчи қӯлида нафақат шланг ва насадкали тортиб олувчи трубани ушлайди, балки умуман бутун чангюткични ҳам.

Роботлаштирилган моделлар учун оғирлиги унча муҳим эмас -  улар одамнинг ёрдамисиз тозалайди.

  

Турли маълумотлар

Замонавий чангютгичларнинг аксарият кӯпчилиги, электр симини автоматик ғалтагига  эгадир. Бунинг қулайлиги шундаки, тозалаш ишлари аниқ шароитда олиб борилганда керакли узунликдан фойдаланса бӯлади, қолгани халал бермайди. Сақлашда ҳам бу система – катта плюсга эга. Резиналанган ғилдираклар – чангютгични бир жойдан иккинчи жойга ӯтишига боғлиқ бӯлган пол қопламасини турли шикастланишлардан ҳимоя қилишнинг ечими ҳисобланади. Умуман олганда, ана  шундайлар қисмлар кӯпгина моделларда инобатга олинган (шу  жумладан, ёрдамчи ғилдираклари бор вертикалларда, роботларда). Лекин, шундай  бӯлганда ҳам харид қилаётганда бу жиҳатига эътибор қаратишни эсдан чиқариш мумкин эмас.

 Мебелни чангюткичдан шикастланишини ҳимоялаш (кӯпроқ даражада стандртга мос моделлар, шунингдек роботлар учун муҳимдир) – бу корпуснинг оддий махсус юмшатувчи окантовка(ҳошия)си (бампер). Шундай моделлар бӯладики, уларнинг окантовкаси бӯлмайди, бироқ корпуснинг ӯзининг материали юмшатувчи структурага эга бӯлади, шунинг учун чангюткич тозалаш вақтида мебел учун хавфсиздир ва уни тирнамайди.

Чангюткич шлангининг материали. Бугунги кунда аксарият кӯпчилик моделлар пишиқ ишланган гофрали шлангалар билан комплектланган. Эҳтиёткорлик билан ишлатилса улар узоқ хизмат кӯрсатадилар.

Чиндан, онда-сонда бӯлса-да, лекин пластик толалардан ӯрилган шлангли моделлар ҳам учраб туради. Улар гофралиларига нисбатан пишиқроқ ҳисобланади. Бугунги кунда сотувда шланги газламали моделни топиш анча мураккаб.

Чангюткич хизмат кӯрсатиши чоғида фойдаланувчини чанг билан контактини минималлаштириш учун LG Electronics компанияси қизиқарли ечим таклиф қилмоқда. Кӯпгина жанубий кореянинг моделларида (LG Kompressor сафидаги) чангйиғувчи- контейнер ичида махсус айланувчи паррак ӯрнатилган. У ахлатдан шундай брикет ҳосил қиладики, контейнерни бӯшатиш чоғида ҳар томонга учмайди – жараён фойдаланувчига нохуш туйғулар етказмайди. Шунингдек, бундай ёндашув чангйиғувчининг сиғимини оширади. Ӯхшаш ечим  Electrolux да ҳам бор, лекин бу маркадаги чангюткичларда механик жараёндир –ичига ӯрнатилган махсус пресс ёрдамида  фойдаланувчининг ӯзи чангни зичлайди (трамбовка қилади).

Дизайн ва брендлар

Табиийки, чангюткичнинг ташқи кӯриниши, ҳар қандай маиший техниканики каби, унинг қурилмасига боғлиқ бӯлади. Бир хил форм факторли моделларнинг кӯпгина қирралари одатда ӯхшаш. Бироқ чангюткичларнинг рангларига келсак – каттагина хилма - хиллик: қизил, кӯк, қора, кумуш ранг элементли моделлари бор ва яна кӯпгина бошқача ранглари – бу ерда фойдаланувчининг танлаш имконияти катта.

Бу товар сегментини ишлаб чиқарувчи ӯртасида  энг машҳурлари ва ӯзини яхши танитганлари Samsung, Electrolux, LG, Bosch, Philips, Miele ва бошқалар. Моделлар барча  замонавий қурилмаларга хос тавсияномаларга эга, фойдаланишда қулай ва хавфсиздир.

 

 Манба: http://www.eldorado.ru/company/detail.php?ID=3033849

 

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш