Тефлон қопламанинг зиёни

Тефлон қопламанинг зиёни

3998
29 Июнь, 2016
(0 голосов)

Замонавий уй бекаларининг ошхонасида тефлон қопламали идишларни учратиш одатий ҳол бӯлиб қолди. Бундай буюмлар пишиқ, қулай, кӯпга чидайдиган бӯлади ва яхши тозаланади. Тефлон қопламали идишда таом тез тайёрланади, тагига олмайди, овқат тайёрлаш жараёнида ёғни сарф қилиш сезиларли даражада камаяди ва овқат  таъмининг сифатига ижобий таъсир кӯрсатади.

Ҳаётимизга тефлон идишларни жорий қилиш бизга қулайлик олиб келди, тайёрлашни енгиллаштирди, таом тайёрлаш учун ажратилган вақтни қисқартирди. Лекин бу қулайлик ортида нималар яширинган?

Ишлаб чиқарувчилар таъкидлаганидек тефлон шунчалар безиёнми ?

 

 

 Тефлондан   овқатланишда фойдаланганлигимиз учун уни безиёнлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

 

Олимларнинг таҳлиллари ва ӯрганишлари кӯп сонли тортишувларга олиб келди. Уларнинг кӯпчилиги тефлон буюмлар ишлаб чиқарувчи компаниялар, фойдаланиш оқибатида  организмга етказилаётган зиён ҳақида атайин индамайдилар деган хулосага келдилар. Лекин бу типдаги маҳсулот шунчалик тез истеъмолчилар ишончини қозондики, ҳақиқатдан ҳам тефлон безиёнми, узоқ вақт ҳеч ким бунга аниқлик киритмади.

 

ТЕФЛОН (ПОЛИТЭТРАФЛУАРОЭТИЛЕН, ФТОРПЛАСТ)

Пластмассани эслатувчи мураккаб кимёвий модда. Бу саноатнинг кӯп тармоқларида кенг фойдаланиладиган планетадаги энг эгилувчан ва силлиқ материал. У кийимда, қоғозда, маҳсулотларнинг пластик идишларида, мебелларда, кӯзойнакларда ва кунда фойдаланадиган бошқа предметларда учрайди. Айниқса  ёпиштирмайдиган қопламали идиш ишлаб чиқаришда ундан кенг  фойдаланилади.

Зиёни

Узоқ вақт тефлонни атроф муҳитга тушиши оқибатида бу модда биологик инертли (ҳаракатсиз), жойлашишга лаёқатсиз бӯлиб қолади деб ҳисобланар эди. Бироқ батафсил ӯрганишлар оқибатида шу нарса аниқландики тефлон идишни қиздириш вақтида ундан ажраладиган зарарли моддалар инсон организмида, ҳайвон тӯқималарида, табиатда тӯпланиш хусусиятига эга экан.

Тефлон қоплама қиздирилмагунга қадар қӯрқинчли эмас. Қиздириш ҳарорати +  230 градус ёки ундан юқорига етганда тефлон ёрилишни, бӯлинишни бошлайди ва ҳавога хавфли микроскопик моддалар ажратиб чиқара бошлайди. Улар ӯпка ичига чӯкадилар ва хавфли касалликларга олиб келадилар.

 

 

 Юқори ҳароратда тефлон хавога токсик моддалар ажратади.

 

Хавода бундай моддаларнинг тӯпланиши(концентрацияси) қушлар ӯлимига олиб келади, одамда полимер туташ ҳарорати – оғир ва жиддий дардни келтириб чиқаради. Ҳайвонларда ӯтказилган лаборатор тажриба шуни кӯрсатдики, атиги битта тефлон қоплама  компонентининг юқори дозаси жигар ракига, иммун  система фаолиятининг бузилишига, мия ҳажмининг кичрайиши ва бошқа репродуктив системанинг турли касалликларига олиб келар экан.

Тефлон буғланиши инсон соғлигига тузатиб бӯлмас зиён етказади – улар инсулин дармонсизлигини қӯзғотади, ёғ босишига ёрдам беради, шунингдек қалқонсимон безлар ва ички органларда онкологик тугунлар пайдо қилади.

Тифлон микрозаррачаларини организмга тушиши натижасида иммун система фаолияти бузилади, қондаги холестерин даражаси кӯтарилади.

Тефлон буюмлар ишлаб чиқаришга жалб қилинган ёки шундай саноат объектлари яқинида яшаб турган одамларда лейкимия хасталиги билан касалланиш хавфи бир неча баробар кӯпаяди.

Тефлондан ажралиб чиқаётган зарарли моддалар, аёлларда бепуштликни келтириб чиқаради, шунингдек она қорнидаги ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кӯрсатади. Чақалоқлар юз касалликлари ёки турли туғма хасталиклар билан  дунёга келиши мумкин.

Зарарли тефлон моддаларининг эркак организмида тӯпланиши турли хасталикларга олиб келади, айниқса простата бези ракининг келиб чиқиш хавфи кӯпаяди.  

 

Фойдаси    

·          Чидамлилиги

Тефлоннинг афзалликлари - куйдирмайдиган буюмлар соҳасида уни биринчилардан қилиб қӯйди. Бу материал ишқор билан ӯзаро аълоқага, турли кислоталар билан кимёвий реакцияларга киришмайди.

Тефлон қопламанинг пухта ва чидамлилик сифатлари йиллар давомида синалганлиги сабабли, 50 йилдан ортиқ вақт  давомида бозорда пешқадамликни қӯлдан бой бермай келмоқда.

·          Ёғсиз тайёрлаш

Сифатли тефлон (куйдирмайдиган) қоплама таом тайёрлаш жараёнида кӯп миқдорда ёғ солишни талаб қилмайди, бундай идишни тозалашда ортиқча куч сарфланмайди. Тефлон абразив воситалар таъсирига чидамли, шунинг учун уни тозалашда идиш ювадиган машинадан фойдаланса бӯлади.

·          Фойдаланишда универсаллилиги

Тефлон микробларга, турли ферментларга қарши чидамли, ӯзининг хусусиятларини юқори ва жуда паст ҳароратларда ҳам йӯқотмайди. Материалининг ноёб хусусиятлари сабабли медицина(тиббиёт), озиқ – овқат, электротехника саноатида тенги йӯқ деб топилган.

Тефлоннинг универсаллиги ва эгилувчанлиги ундан турли пайвандлаш ишларида фойдаланиш имконини беради: углерод толаси билан, кокс билан, ойна кукуни билан.

 

 

 Тефлон буюмлар универсал бӯлгани сабабли кенг тарқалган.

 

Тавсиялар

Биз тефлонни қӯллашдан батамом воз кеча олмаймиз, чунки у дазмолда, самолётнинг ташқи қопламасида, лампочкаларда, компьютер микросхемаларида, косметик маҳсулотларда, хирургик асбобларда ва тиш тозалайдиган ипда бор. Лекин яқинларимиз ва ӯзимизни тефлон қопламанинг зарарли моддалари таъсиридан сақлаш ӯз қӯлимизда, агар ундан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини билсак.

·          Имкони борича тефлон ӯрамидаги тез тайёрланадиган таомдан воз кечинг. Эсдан чиқарманг бу идиш овқатни микротӯлқинли печьда иситишга ярамайди, чунки зарарли моддалар бир лаҳзада таомга сизиб киради, кейин эса сизнинг организмингизга.

·          Сирти тефлонли това ва кастрюлькалар ӯрнини чӯян ва эмалланган буюмлар, зангламайдиган пӯлат  ва керамика буюмлари муваффақиятли эгаллаши мумкин.

·          Уйга нарсалар харид қилаётганингизда, мато, шахсий гигиена анжомлари, болалар ӯйинчоқлари, уларнинг таркибида тефлон йӯқлигига ишонч ҳосил қилинг.

·          Агар сиз тефлон қопламали идишдан воз кеча олмасангиз, ундан фойдаланиш маслаҳатларига қатъий амал қилинг. Таом тайёрлаш вақтида юзасини қирадиган металл предметлар ишлатманг. Овқатни фақат ёғоч лопата(бел куракча) ва қошиқда аралаштиринг.

·          Агар сиз тефлон қопламали идишни дарз кетганини,  ёрилганини, қирилганини сезиб қолсангиз, дарҳол ундан халос бӯлинг. Таркибида тефлон бор ишдан чиққан буюм, сизнинг соғлигингиз учун зарарли!

 

 

 Агар тефлон идишга арзимаган шикаст етган бӯлса ҳам,  ундан асло фойдаланиш мумкин эмас. Эҳтиёт чораси учун – тефлон қопламадан фойдаланишда   металлдан ясалган ёки уни юзасини тирнайдиган предметлардан асло фойдаланманг.

Тефлон қопламали товалар туби марказида махсус индикаторлар бор. Мустақил равишда унинг юзаси керакли ҳароратгача қизиб олганини билиш мумкин эмас, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини индикатор ранги ӯзгаргандан кейин солиш мумкин.

 

 

Индикатор в центре изделия, меняющий цвет сообщает о том, что тефлон прогрелся до необходимой температуры и уже можно класть продукты для приготовления

 

Буюм марказидаги  ранги ӯзгарган индикатор, тефлон керакли ҳароратгача қизиб олганидан хабар беради ва унга  егулик тайёрлаш учун, озиқ-овқат маҳсулотларини  солиш мумкинлигини билдиради.

 

Тефлон косметика ва кийимда

Ӯзингизни зарарли тефлон моддаларидан тӯлиқ ҳимоя қилиш учун «perfluoro», PTFE, «fluoro» белгилари қӯйилган косметик воситаларни сира харид қилманг. Айниқса тирноқлар учун бӯёқлар, соқол олиш учун лосьонлар ва кремлар таркибини синчиклаб ӯрганинг.

Қиш мавсуми ва туризм учун спорт кийимлари тикиладиган замонавий мембран матолар таркибида ҳам тефлон бор. Албатта у юқори ҳароратга тобе эмас, лекин ҳаракатда ва узоқ вақт кийилганда деформацияланиши (ӯзгариши) мумкин. Бу эса тефлоннинг мато орасида ёрилишига ва зарарли микрозаррачаларнинг ажралишига олиб келади.

 

Тефлондан фойдаланиш керакмикан?

Шак – шубҳасиз илғор технологиялар ва новаторликни жорий қилиш асри бизнинг ҳаётимизда анча қулайлик яратди. Ҳаётимизни енгиллаштираётган биз ӯрганган анжомлардан фойдалана туриб, вақт билан бирга қадам ташлаш  бизни қувонтиради ва завқлантиради. Лекин бизнинг соғлигимизга салбий таъсири бӯлса, суюкли жониворларимиз ӯлимига, мажруҳлик ва хавфли ӯсмаларга олиб келса, ана шу барча «ноу-хау» қадри қӯрқинчли оқибатлар фонида хира торта бошлайди. 

Ҳар куни бизни доим ҳам фойдали ва хавфсиз бӯлмаган предметлар атрофимизни ӯраб туради. Лекин соғлом фикрга таянган ҳолда яхшиси вақтинча тефлон маҳсулотлардан воз кечиш ёки улардан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Ҳеч бӯлмаганда уларнинг таркибига кирувчи сунъий моддалар бизнинг соғлигимиз ва ҳаётимизга

хавф солмаслигини тӯғридан – тӯғри исботи пайдо бӯлмагунча.

 

Манба: http://vredpolza.ru/bit/item/105-vred-teflonovogo-pokrytiya.html

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш