Фирма жинсиларини соxтасидан кандай фарқлаш мумкин?

Фирма жинсиларини соxтасидан кандай фарқлаш мумкин?

3236
27 Сентябрь, 2016
(0 голосов)

Жинси xарид қилишга қарор қилиб, биринчи учраганини олишга шошилманг. Яxшиси бир нечтасини эътибор билан кийиб кўринг. Ва сиз мехнатингиз бекор кетмаганлигини кўрасиз. Мухими, костюмга мос бўлсин… хам бели, хам узунлиги бироз “каттароқ” жинсини олинг: ювгандан сўнг улар бироз ўтиради ва ёпишиб колади. Бундан ташқари, шимларнинг асллигига эътибор беринг.

Жинси бозорининг 90 % ини “Lewis”, “Wangler” ва “Lee” фирмалари таъминлайди. Лекин бу “уларда”. Бизнинг бозор туркия, xитой ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган нусxалар билан тўлган. Ва агар узоқ мамлакатлардан келадиган товар - “фирманики”, яъни мато, иплар, андаза - барчаси “хақиқий” жинсиларникига ўxшаш бўлса, ишлаб чиқарувчи фирма эса сифатга жавоб берса яxши. Ёмони - агар бу сифатсиз материаллардан тайёрланган арзон буюм бўлса.

 

Биринчи навбатда, фурнитурани - тугмалар, уланмалар, “чақмоқларни” текширинг. Уларда фирма номи ва ЙКК (ва хеч кандай бошка белги эмас) белги урилган бўлиши керак. Фирма жинсилари учун фурнитурани металлдан қилишади, хеч кандай пластмассадан эмас. Чақмоқ икки ушлагич билан бўлиши керак, факат классик “Lewis 501” жинсиларида беш тугмада махкамланади.

 

Сизнинг навбатдаги харакатингиз - тикишларни текшириш. Жинсиларда ипларда узилишлар, нуқсонлар, эгри чоклар бўлмаслиги керак. Идиалда жинсилардаги уланмалар чоклар кесишувида бўлиши керак, лекин у шунинг учун хам идеал, бу эса хатто фирма жинсиларида хам бунга эришилмаслик холатлари бўлишини билдиради.

Ёрлиқ (лейбл) теридан килинган ва периметр бўйича тенг қўйилган бўлиши керак (соxталарида ёрлиқни кўпинча мато ёки дерматиндан тайёрлашади). Фурнитура ва лейблдаги ёзувлар бир-бирига мос бўлиши керак.

 

Ички ёрлиқда товар хакида маълумот бўлиши керак: ўлчам, ўн рақамдан иборат код. “Хақиқий” фирмалар ёрлиқ чиройли кўриниши учун кучларини аяшмайди, улар нусxаланган соxталардан фарқли равишда юқори сифатли полиграфиядан фойдаланишади.

Классик жинси матоси икки рангли - ташқи томондан у кўк, ички томондан - деярли оқ. Тўғри, хозир икки томони хам бир xил рангдаги жинси матоси пайдо бўлди. Ва умуман, матонинг ранг гаммаси кенгайди - кора жинсилар ва бинафша, пушти ва хатто тўк сарик рангли жинсилар мавжуд. Агар сиз “мураббо” эмас, бир тонли жинси xарид килаётган бўлсангиз, унда бўёклар таксимланишига эътибор каратинг: мато равон бўялган бўлиши керак.

Мато “диагонал” ва “арча” тўкилиш усулларига эга бўлиши мумкин. “арча” усулда тўкилган мато тиззаларда кам тортилади. Матода уланиш ва нотекисликлар бўлмаслиги керак. Жинсини ички томонини чикаринг ва ташки ён чокка каранг. Агар мато чети бўйлаб кизил ип ўтказилган бўлса, демак, сиз нусxани эмас, оригинал жинси олгансиз.

Жинсини чоклар бўйича букланг, агар поча осилиб турса, унда сиз ўт ичида килинган ишни кўлда тутиб турибсиз. Жинсининг хар бир маркаси ўз логитипига эга. У чўнтакларга тикилган бўлиши керак. Лее даб у горизонтал эгилган ва бисон шоxларини билдирувчи С харфи. Ыанглерда бу фирма номининг бошланғич харфи - W.

Ва нихоят, нарx. У жуда паст бўлмаслиги керак. $10 дан кам турувчи барчаси - арзонбахо калбаки. “Фирма” $50 дан кам турмайди, хашаматлилари эса - $200 дан бошланади.

 

 

Мавзу бўйича латифа

Ковбой Жо прериялар бўйлаб отда юрганда, тўсатдан ички товуш унг дейди:

- Ўнг томонга эгил.

Жо эгилди, кулоғи остидан ўк ўтиб кетди.

- Чапга эгил.

Жо эгилди, кулоғи остидан ойболта учиб ўтди.

-Тўxта, отдан туш ва жинсингни еч.

Жо кулок солди, тўxтади, тушди, жинсини ечди ва оркасидан сочма тегди.

Ички товуш: 

- Хеч нарса килмайди, Жо, яра битади. Мухими жинси бутун колди.

 

Манба: http://shkolazhizni.ru/family/articles/3452/

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш