Диққат, ширинликлар!

Диққат, ширинликлар!

3232
13 Июнь, 2016
(0 голосов)

Ҳурматли ота-оналар, ўз фарзандларингизни яна бир марта турли ширинликлар, айниқса, ҳозирда жуда машҳур бўлган чупа-чупс, киндер ва шу кабилар билан хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, аввал ўзингиз татиб кўришингизни маслаҳат берамиз.

Оддий бир мисолни келтирмоқчиман. Яқинда қизимга испаниянинг машҳур Chupa Chups (эндиликда Голландия-Италиянинг Perfetti Van Melle корпорацияси сотиб олган) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Babol сақичини олиб бердим. Мен бу сақичнинг бошқа болалар сақичи каби оғизда, худди ирисдек аста-секин эриб кетади деб ўйлабман, аммо қизим сақични чиқариб ташлаганда, ҳайрон бўлдим ва ўзим татиб кўрдим. Жуда ҳам ёқимсиз нарса экан. Биринчидан, у шунчалик каттаки, ҳатто катталар учун ҳам уни чайнаш оғир бўлади. Иккинчидан, тишларга қаттиқ ёпишиб қолади ва бунинг оқибатида ноқулайлик келтириб чиқаради.

Шунда ўйлаб қолдим: “Фарзандларимизни яхши кўриб, ўзимиз билмаган ҳолда, уларни нималар билан заҳарлаётганимизни биламизми?!”. Билмадим, балки бу сақич қалбаки бўлгандир, унинг асли эса яхшироқдир. Агар бу ҳақиқатдан асл сақич бўлса-чи? Хуллас, ҳар қандай ҳолда ҳам, ҳар қандай ширинликни сотиб олганимизда, уни болаларимизга беришдан аввал ўзимиз бир учидан татиб кўришимиз жуда муҳим.

Албатта, болаларни ширинликка ўргатмаган маъқул бўлади: биринчидан, тишлари соғлом бўлади; иккинчидан, иштаҳа бўғилмайди, маълумки, ширинликларни кўп миқдорда истеъмол қилиш иштаҳанинг йўқолишига олиб келади.

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш