Эҳтиёт бўлинг, чегирмалар!

Эҳтиёт бўлинг, чегирмалар!

3307
13 Июнь, 2016
(0 голосов)

Айрим озиқ-овқат дўконларида сиз чегирма билан сотилаётган маҳсулотларни кўришингиз мумкин.

Чегирмалар ҳаммага ёқади. Айниқса, хозир янги йил арафасида.

Аммо, ушбу молларни дарров сотиб олишга шошилмангиз. Олдин уларнинг яроқлилик муддатини текширинг – эҳтимол, у тугагандир. Агар, мисол учун, печенье ёки қуйилтирилган қандли сут (сгущёнка) бўлса, бу унчали хавфли эмасдир. Балки уларнинг дастлабки таъми йўқолгандир,балки йўқ. Нима бўлганда ҳам, улар соғлиқ учун зарар эмас (агар, албатта, улар ўн йиллик бўлмаса). Лекин, масалан, эскирган йогурт сизнинг болаларингизнинг ошқозонига ёқмаслиги мумкин. Агар консервант бўлса-чи? Шундай ҳам ҳодисалар учратилган. Бунда бу нафақат соғлигингиз учун, балки хаётингиз учун ҳам хавфлидир.

Афсуски, шундай инсофсиз сотувчилар ҳам борки, улар муддати тугаган озиқ-овқатларни ташлашга кўзи қиймайди, негаки улар кетидан мўмайгина фойда кўриш мумкин. Шунинг учун улар муддати ўтган маҳсулотларни арзон нархларда пуллашга ўтадилар. Шу сотувчилар чегирмадаги “сифатли” арзон маҳсулотларини харидорга сотиб даромад кўришлари одамгарчиликка умуман тўғри келмайди. Харидор арзон маҳсулот олганидан хурсанд бўлади, аммо улар ҳаёти учун хавфли маҳсулотларни истеъмол қилиниши нималарга олиб келишини биладиларми?

Шунинг учун, айрим пайтда арзон маҳсулотни олгандан кўра бироз кўпроқ пул кетса ҳам яхши ва сифатли маҳсулотни харид қилганимиз яхшидир.Сифатсиз ва арзон маҳсулотдан заҳарланишни даволашга кетадиган катта харажатга тушишдан Худонинг ўзи асрасин...

Айтганча, дорихоналарда ҳам шундай вазиятга дуч келишингиз мумкин...

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш