Аёллар пойабзалини қандай қилиб тӯғри танлаш мумкин

Аёллар пойабзалини қандай қилиб тӯғри танлаш мумкин

4286
30 Июль, 2016
(0 голосов)

Пойабзал – ҳар бир одамнинг кийим шкафидаги ӯзига хос ажралмас қисмларидан биридир. Амалда, аёллар олдида ҳар бир мавсумда янги жуфт пойабзал харид қилиш муаммоси пайдо бӯлади. Пойабзал – бу ҳаётимизнинг кӯзгудаги аксидир. Ахир, инсон ҳақида унинг пойабзалига қараб баҳо берилади, деган фикрга ҳеч ким эътироз билдирмаса керак. Бунинг учун, шундай пойабзал харид қилингки, у сизни нафақат ёғингарчиликдан ҳимоя қилсин, балки ӯзига хос тарзда санъатни акс эттириш билан бирга услуб (стиль) элементига айлансин .

Аёллар пойабзали  оёқ кафтига ҳаво ӯтишига ёрдам берувчи юмшоқ чармдан ишланган бӯлиши, шунингдек бармоқларни ишқалаб қавартирмаслиги ва мустаҳкам пошнага эга бӯлиши керак.

Пойабзални ӯлчаб кӯрилганда, оёқлар унда қулайлик сезиши керак, яна қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

- бармоқлар бир – бирига сиқилиб қолмаслиги керак, чунки бу, товоннинг қадоқ бӯлишига ва ёрилишига олиб келиши мумкин;

- пошнали никоҳ туфлиси кичик ӯлчам(размер)да бӯлмаслиги керак. Яхшиси, пойабзалнинг кичигини олгандан кӯра, бир размер каттасини олинг.

Тор пойабзал оғриқли қадоқлар пайдо бӯлишига, бармоқларнинг қийшайишига, қон айланишининг бузилишига, тирноқларнинг эт орасига ӯсишига олиб келади.

- поайбзал ҳаддан ташқари кенг ва катта бӯлмаслиги керак. Бу ҳам, қадоқлар ва қаваришни чақиради, шунингдек лат ейишнинг сабаби бӯлиши мумкин.

- пойабзал осон кийилиши ва ечилиши лозим. Узун боғичларни боғлаш, пойабзални кӯпгина илгаклар билан маҳкамлаш жуда ноқулайдир. Пойабзал оёққа маҳкамланиши учун бошқариладиган усулга эга бӯлиши жуда муҳим.

Агар, сизга ёққан пойабзални ӯлчаб кӯрганингизда, у сизни ҳафсалангизни пир қилмаган бӯлса, ундан кейин эътибор бериб визуал текшириб чиқинг. Энг аввало, пойабзалнинг сифатига, яъни материали- у нимадан тайёрланган, тикилиши ва чокига эътибор беринг. Чарми текис ва юмшоқ, тикилиши ва чоклари тӯппа-тӯғри бӯлиши керак, орасида чоки қолиб кетган жойлари бӯлмаслиги керак.

Пойабзалда елимнинг излари, букилган ва сийқаланган жойлари бӯлмаслиги керак. Сифатли пойабзал табиий чармдан тайёрланади, у қулай, чидамли ва етарли даражада нархи баланд.

Замонавий услубдаги  чиройли чармдан тайёрланган пойабзалдаги аёл, атрофдаги одамлар кӯзида юқорироқ туради. Локланган  пойабзал ғоят жозибадор кӯринишга эга, бироқ, у ҳаво ва намликни ёмон ӯтказади.

Пойабзалнинг тагчарми юмшоқ ва осон букилиши керак. Бундан ташқари, пошнанинг мустаҳкамлигига эътибор қаратиш лозим. Энг аввало, аёллар пойабзали деганда кӯз олдимизга баланд пошналар келади. Пошнанинг баландлиги ва шакли аёллар учун катта аҳамиятга эга, чунки баланд пошналар нафақат замонавий, балки жозибадор ҳам. Айниқса, баланд ингичка пошнали (шпилька) пойабзал жуда ҳам башанг кӯринади. Эркакларнинг ярми, аёллар гардеробидаги бу деталь ёш қизларни назокатли кӯринишининг асосий рамзи деб биладилар. Тӯғриси врачлар, баланд ингичка пошналарни гавдани тутишга ва таянч – ҳаракат аппаратига ёмон таъсир кӯрсатади деб ҳисоблайдилар. Шунга қарамасдан, кӯпгина аёллар ҳар куни баланд ингичка пойабзалда  юриб, жуда зӯр кӯринишга эга бӯлиш имкониятидан воз кеча олмайдилар, майли аҳволларига зиён етса ҳам. Баланд ингичка пошналар тансиқ кечки овқат, байрам тадбирлари ва романтик учрашувлар учун тузукдир.

Кундалик ҳаётда текис тагчармли пойабзал ёки ӯрта йӯғонликдаги мустаҳкам пошнали пойабзал кийиб юриш анчагина ақллироқ фикрдир, пойабзалнинг ӯзи эса майли юмшоқ бӯлсин. Бунинг устига, замонавий кӯриниш истагида бӯлиб баланд пошнали пойабзалда юриб ӯзларини мутлақо ноқулай ҳис қиладиган аёллар, жуда хунук кӯринадилар. Уларнинг айримлари декомпенсация учун оёқларини букадилар ва узун оёқли қушларга ӯхшаб қоладилар, бошқалари эса белини ҳаддан ташқари эгишга уринадилар, бу ҳам ораста кӯринмайди. Сӯнгги пайтларда, текис тагчармли аёллар пойабзали анчагина чиройлироқ кӯринишга эга бӯлиб,  аёллар гардеробининг ажралмас қисми деб ҳисобланмоқда. Замонавий ва қулай пошнаси йӯқ аёллар пойабзалининг вариантлари: балеткалар, мокасиналар, эспадрильялар ва сандалиялар. Текис тагчармли пойабзал танлаётганингизда, тагчарм пойабзалнинг вазифасига, мавсумга ва фойдаланиш шартларига мос бӯлиши керак. Пойабзалнинг тагчарми энг яхши рессорлик хусусиятларига эга бӯлиши, ишончли бӯлиши, қулай ва оёқ кафтини нам ва совуқ ҳавода яхши ҳимоя қилиши керак.

Пойабзалнинг ранги ва модели сизнинг қоматингизга, ёшингизга ва кийимингиз тусига яраша бӯлиши керак. Моҳирона танланган пойабзал оёқларингиз шаклини чиройли кӯринишига ёрдам беради , мос келмаган пойабзал эса оёқлар  ва оёқ кафтининг камчиликларини янада бӯрттириб кӯрсатади. Пойабзал қанча очиқ рангда бӯлса, оёқ кафти шунча каттага ӯхшайди. Жуда ёрқин туфлилар ва очиқ босоножкалар ёш қизларга тӯғри келади. Агар аёлнинг оёқлари ингичка бӯлса,  унда қӯнжи калта этик ва ингичка пошнали пойабзалда юриш ярамайди. Чунки, улар ингичка оёқни янада бӯрттириб (озғин қилиб) кӯрсатади. Ингичка тасмалар билан ӯрилган  ва баланд пошнали пойабзал қомати тӯладан келган ва оёқлари семиз аёлларга тӯғри келмайди.

Аёллар пойабзали  тоза ва ҳар қандай ҳавода яхши парваришланган, энг кераклиси у фурсатга мос бӯлиши керак.

Аёллар чармли пойабзалини қандай қилиб тӯғри танлаш мумкин

Сизга ташқи кӯриниши  ёқадиган ва нархи ҳам сизни қониқтира оладиган,  қулай ва сифатли пойабзални танлаш – бу мураккаб масаладир. Бир нечта пойабзал моделларининг параметрларини эслаб қолиш ва солиштириб кӯриш керак, кӯпинча, турли магазинлардан энг оптимал вариантидан бирини танлаш ва уни сотиб олиш керак. Бунинг барчаси тажрибали бӯлишни ва узоқ вақтни талаб қилади. Бу мақолада биз, қандай қилиб оптимал вариантни тез ва самарали танлаш сирларини ошкор қилмоқчимиз.

Сифатли  аёллар пойабзалини мумкин қадар тез ва қулай сотиб олишлари учун, харидорларга бизнинг маслаҳатларимизни ӯқиб беринг:

Ҳар бир одамнинг оёқ кафти индивидуал равишда тузилган, шунинг учун сифатли пойабзал харид қилаётганда оёқ кафтининг барча ӯзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Башанг пойабзални ӯлчам(размер)и ва кенглигига қараб танлаш муҳим.

Чармли пойабзални кийиб кӯраётганингизда, ӯрнингиздан туринг ва дӯкон бӯйлаб бир нечта қадам ташлашга уялманг, товарга  бундан зарар етмайди, сиз эса, пойабзал оёғингизга  мос эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Ёдингизда сақланг, бир жуфт сифатли ва қулай аёллар пойабзалини танлаш учун, яхшиси бутун бир кунингизни йӯқотганингиз маъқул,  бутун мавсум давомида  у сизни оёғингизни қавартиртириб қийнаганидан кӯра. 

Пойабзални кийганингизда оёғингизга қулайлигини текшириб кӯринг. Эзилган оёқ кафти ёки букилган жимжилоқ, бу пойабзал шаклини ӯзгариши ва унинг натижасида ёриқлар пайдо бӯлиши, синиши ёки чокларининг сӯкилишига кафолатдир. Юрганда эса, қулайлик ҳақида ӯйламаса ҳам бӯлади.

Иккала жуфтини ҳам кийиб кӯриш жуда муҳим. Чунки силжиш берувчи оёқ, қоидага кӯра каттароқдир, демак кутилмаган сюрпризга йӯл қӯймаслик учун, аёллар пойабзалининг иккала ярим жуфтини кийиб кӯрган маъқул.

Гигиена ҳақида эсдан чиқарманг. Ӯлчаганда пайпоқ ёки чулкидан фойдаланинг. Ушбу жуфт аёллар пойабзалини, сиздан аввал ким ӯлчаб кӯрган ва сиздан кейин ким ӯлчаши номаълум. 

Астаридаги  узилган ва бурушган жойлар – ҳақиқий сифатсиз пойабзал эканлигининг белгисидир, унда оёқни қавартириш эҳтимоли катта бӯлади.

Пойабзални мавсумга қараб танлаш керак, чунки ишлаб чиқарувчи унга у ёки бу мавсумга мос энг мақбул материалларни қӯшади. Яъни, ёзги пойабзал кузгига қараганда на сирпанадиган тагчарм, на намликни изоляциялашга эга  эмас.

Ишонамизки, бизнинг маслаҳатлар тӯғри танлов қилишингизга ёрдам берадилар.

 Манба: http://meduniver.com/Medical/profilaktika/trebovania_k_genskoi_obuvi.html 

 

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш