Болага қай тарзда тӯғри пойабзал танлаш мумкин

Болага қай тарзда тӯғри пойабзал танлаш мумкин

3595
30 Июль, 2016
(0 голосов)

Шуниси қизиқарлики, агарда кичик ёшдаги болалар тор пойабзал кийиб юришса ҳам, оғриқни сезмайдилар. Бундай ҳолат, уларнинг оёқ кафтида етарли миқдорда ёғли тӯқималар бор бӯлганлиги сабабли, маълум даражада оғриқни пасайтирувчи хусусиятига боғлиқдир. Ӯсаётган оёқчаларга эса, оёқ кийим(пойабзал)ни тӯғри танлаш катта аҳамиятга эгадир.

Оёқ кафтининг нотӯғри шаклланган қуббаси – нафақат косметик нуқсон, балки бола саломатлигида ҳам жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин, чунки гавданинг бузилиши -  сколиоз, ясси оёқлик ва нотӯғри қадам ташлашдан ривожланади. Ноқулай қолип, тӯғри келмайдиган пошна, материал ва бошқа кӯпгина хатолар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Келинг, кичкинтойга пойабзал танлашнинг асосий қоидаларини кӯриб чиқамиз.

Ӯлчам

Масаланинг мураккаб томони шундаки, пойабзални етарли даражада тез-тез сотиб олишга тӯғри келади – ахир оёқча ӯсиб бораверадику. Бу ерда чекловлар ӯринсиздир: «ӯлчами ӯлчамга тӯғри» деб харид қилинган пойабзал тезда кичкина бӯлиб қолади ва бармоқлар қисилишига олиб келади. Лекин катта запас(кӯлам) билан олинган пойабзал ҳам,  иложсизликдан қутулиш йӯли эмас – унда оёқ сирғаниши, болага ноқулайлик, қийинчилик туғдириши, шикастланиш эҳтимолини ошириши мумкин. Ёш болаларда бӯғим пайлари жуда нозик бӯлади, шунинг учун агар пойабзал оёққа мос бӯлмаса, йиқилиш оқибатида пай осон чӯзилиши, бӯғимнинг чиқиши ва шунга ӯхшаш ҳолатлар юзага келиши мумкин. Қоидани эсда тутинг – запас бир ярим сантиметр бӯлиши керак (қишки пойабзалда пайпоқни ҳисобга олган ҳолда озгина кӯпроқ).

Ӯлчаб кӯриш (ӯлчаш).

  • Ёнингизда, кичкинтойнинг оёқчаси картонга айлантириб чизилган  «изи» бор бӯлса, янада қулай бӯлади. Умуман олганда, бу билан кичкинтойсиз ҳам имкон қадар тӯғри пойабзал танлаш мумкин. Бироқ, агар бола сизнинг ёнингизда бӯлган тақдирда ҳам, кӯп маротаба тӯғри келмайдиган вариантларни ӯлчаб кӯриш(ӯлчаш)ни четлаб ӯтиш, яхши кайфиятни сақлаб, вақтни тежаш имконини беради. Ҳақиқий ӯлчашда, эътиборни қуйидагиларга қаратиш муҳимдир:
  • ушбу жуфт пойабзални кийиш қулайми;
  • пойабзални иккала оёққа кийиб кӯриш лозим;
  • кичкинтойнинг қадам ташлашини кӯринг, у ӯзгармадими.

Тагчарм

Тагчармга  қуйидаги талаблар қӯйилади: эгилувчан, тарам-тарам излари ва сирғанчиқ бӯлмаслиги керак. Аввалари тагчармни теридан қилиниши жуда муҳим бӯлган, лекин ҳозирги кунда амалда бундай тагчарм ишлаб чиқарилмаяпти, негаки у анчагина қаттиқ. Оёқ кафтининг амортизация вазифаси айнан тагчармга боғлиқдир, чунки агар у букилмаса товондан оёқ учига оғиб ӯтиш имкони йӯқ. Тагчармни қӯл билан букишга ҳаракат қилиб кӯринг. Агар тагчарм шунга қарамай қаттиқ бӯлса, ҳар ҳолда бурни ниҳоятда юқорига кӯтарилган бӯлиши керак, шунда ҳеч бӯлмаганда тагчарм оёқ кафти ҳаракатларини такрорлай олмайди, лекин товондан оёқ учига оғиб ӯтиш имкони пайдо бӯлади.

Пошна

Товон томондан тагчарм 1-1,5 сантиметрга баландроқ бӯлиши керак. Кичик хонимлар учун пошналар ҳақида аллоҳида гаплашамиз. Албатта, уларнинг ёшига нисбатан каттароқ кӯриниш истаги, пошналарни тақиллатиб юришни орзу қилишлари тушунарли. Унинг устига, бизнинг давримизда юртимизга болалар учун олиб кирилаётган арзон товарлар устидан қаттиқ назорат ӯрнатилмаган, яхшигина пошнаси тӯғри келмайдиган чиройли кичик туфличаларни учратиш мумкин. Ёш модапарастларнинг кӯзлари ёна бошлайди, оналар эса ӯзини йӯқотади… Болалар ҳавасига жиловни тутқазиб қӯймасдан, уларга бундай пойабзаллар келажакда қай даражада ёмон оқибатларга олиб келишини тушунтириш жуда муҳимдир. Баъзида болалар боғчалари (мактабгача таълим муассасалари) ва бошланғич синфларда ота – оналар ҳамжиҳат бӯлишлари ва болалар бир-бирларидан ёмон ӯрнак олмасликлари учун, бу соҳада саводсизликни олдини олиш мақсадида ота-оналар йиғилишлари ӯтказилади.

Материал

Пойабзал ясалган материал ҳаво ӯтказувчи, табиий бӯлиши керак. Бу  вегетатив нерв системаси фаолиятини идора қилиш тартиби, ҳамда марказий терморегуляция тартиби ӯрнатилмаганлиги, ва оёқчаларнинг тез-тез терлаши сабабли жуда  муҳимдир. Нам тортган оёқчалар билан сайр қилиш нафақат ёқимсиз, балки соғлиқ учун ҳам хавфлидир. Шунингдек, материални чӯзилувчан ва эгилувчан бӯлиши муҳимдир, бу қӯшимча қулайлик яратади, шу билан бирга ҳаво айланишини яхшилайди ва намлик буғланиши таъминлаб туради.

Супинатор

Тагчармнинг ички  қирғоғида дӯнгликча(бӯртган жойи) бӯлиши керак – супинатор оёқ кафти қуббасини тӯғри шаклланишига ёрдам бериш билан бирга, ясси оёқликни олдини олади. Маймоқликда(оёқ учлари қадам ташлашда ичкарига қараган бӯлади) -супинатор тӯғри келмайди, унинг бӯлиши мумкин эмас.

Пойабзалнинг дастаги

Дастак ҳам анча аҳамиятга эга: у етарли даражада қаттиқ бӯлиши керак, товонни тутиб туриши ва уни ён томонга оғиб чиқиб кетмаслигига йӯл қӯймаслиги керак. Дастакни бармоқлар билан эзиб кӯринг, бунга осонлик билан эришиб бӯлмайди.

Сифати  

Сотувчидан, болалар пойабзали сифатини тасдиқловчи сертификат талаб қилишдан тортинманг. Кичкинтой учун пойабзал харид қилиш, баҳоси учун сифатидан воз кечиш мумкин бӯладиган ҳолат эмас.

Секонд-хенд

Нафақат секонд-хенд товарларини харид қилиш, бир оиладаги катта ака ва опалардан мерос қолган болалар пойабзалидан ҳам фойдаланишга йӯл қӯймаслик керак. Бу ташқи сифати аъло бӯлишига қарамай, кийилган пойабзалнинг шакли  ҳамиша ӯзига хос тарзда ӯзгариши, оёқ кафтини тӯғри ҳолатда тутиб туриш вазифасини бажара олмаслиги билан боғлиқдир.

Хӯш, бизнинг маслаҳатлар билан қуролланинг, ва сизнинг фарзандларингиз пойабзали тӯғри бӯлсин!

 

Манба: http://www.7ya.ru/article/Kak-pravilno-vybrat-rebenku-obuv/

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш