МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАРНИНГ ЗАРАРИ

МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАРНИНГ ЗАРАРИ

16093
07 Июнь, 2016
(12 голосов)

МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР, АЛЛАҚАЧОН, ҲОЗИРГИ ЗАМОННИНГ АЖРАЛМАС ҚИСМИГА АЙЛАНИБ БЎЛГАН. УЛАР ЁРДАМИДА БИЗ ЎЗИМИЗГА ЯҚИН БЎЛГАНЛАР, ҲАМДА ДУНЁНИНГ ҚАЙСИ ЧЕККАСИДА БЎЛМАСИН, ЭНГ МУРАККАБ МУАММОЛАРНИ ҲАМ ХАЛ ЭТА ОЛАДИГАН ИНСОНЛАР БИЛАН ДОИМИЙ МУЛОҚОТДА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГАМИЗ. МОБИЛ ТЕЛЕФОННИНГ ЯРАТИЛИШИНИ ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТНИНГ ҲАҚИҚИЙ ИНҚИЛОБИ ДЕБ АТАШ МУМКИН. АММО, БАРЧА ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ ЯХШИЛИК БИЛАН БИР ҚАТОРДА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРГА ҲАМ ЭГА. МОБИЛ ТЕЛЕФОННИНГ ЯРАТИЛИШИ ЭСА, БЕВОСИТА ИНСОН СОҒЛИҒИГА ЗАРАРДИР.

Мақола мундарижаси:

• Мобил телефон қандай ишлайди
• Мобил телефоннинг зарари
• Мобил телефоннинг болалар учун зарари
• Мобил телефоннинг соғлиққа таъсири
• Мобил телефоннинг фойдаси
• Мобил телефондан қандай фойдаланиш керак

Мобил телефон қандай ишлайди

МОБИЛ ТЕЛЕФОН

Мобил алоқанинг иҳчам мураккаб юқори технологик электрон қурилмаси. У – СВЧ 2-4 диапазонига мўлжалланган қабул-узатгичи, бошқарувнинг махсус назоратчиси, интерфейс мосламалари, дисплей, аккумулятордан иборат.
Мобил телефон ва унинг база станцияси доимий радиоалоқада. Жойлар ўзгартирилганда мобил телефон мунтазам равишда бир станциядан, кучлироқ сигнал келаётган, иккинчисига ўтиб боради. Мулоқот бўлмай, телефон чақириш режимида бўлганда ҳам, у ҳаракатланиш тартибида ишлайди.

4.5.jpg

Сайёрамиздаги 4.5 миллиард одам мобил телефондан фойдаланадилар


Тармоқ компьютери мазкур мобил телефон қайси база станцияси билан мунтазам радиоалоқада эканлигидан хабардордир. Алоқа компьютери суҳбат вақти ва абонентнинг жойлашган манзили ҳақидаги маълумотни хотирасида сақлайди.

Мобил телефоннинг зарари

Олимларнинг аниқлашларича, мобил алоқа – инсон организми учун зарарли бўлган электромагнит нурланиш манбаи. Ҳозирги кунга келиб, электромагнит тўлқинлар ҳужайра даражасидаги ўзгаришларни рағбатлантириб, ген тартибидаги бузилишларга, ҳамда касал ҳужайралар ва ўсимталарнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётганлиги исботланган.

hb98dcb5.jpg

Мобил телефон бош ва қулоқ доирасида қизитиш ҳолатини юзага келтиради.

Трубкадан бошқариладиган электромагнит нурланишнинг радиочастотали кўлами бош тўқималари, жумладан, мия тўқималари, кўзнинг тўр пардаси, кўриш, вестибуляр ва эшитиш анализаторлари таркиби томонидан ютилиб, организмнинг айрим органлари билан бир қаторда, йўлбошчи вазифасида асаб тизимига ҳам бевосита таъсир этади.

Электромагнит тўлқинлар тўқималарга кириб бориб, уларни қиздиришини олимлар исботлаб берганлар. Вақт ўтиб, бу ҳолат бутун организм фаолиятига салбий таъсир этади, жумладан, асаб, юрак, қон-томир ва эндокрин тизимларига. Бу эса, мобил телефонларнинг зарари жуда катта эканлигини исботлайди.

Мобил телефонлардан фойдаланганда, кўп абонентлар бош ва қулоқ қисмлари атрофида нохуш қизиш ҳолатини сезадилар. Ўттиз ёшгача бўлган ёшлар бу хатарга кўпроқ йўлиқадилар.

Мобил телефонларнинг болалар учун зарари

Мобил телефонлардан нурланишга, айниқса, болалар таъсирчандирлар. Олимлар, мобил телефонлардан фойдаланган болалар, хотира ва уйқу бузилиши хавф-хатарига кўпроқ дучор бўлишлари ҳақида огоҳлантирганлар. Уларнинг асосий сабаби, суст ҳаракатдаги электромагнит тўлқинларининг боланинг кичкина ва нисбатан ингичка мия қобиғига кириб бориши.

he52db3c.jpg

Мобил телефонлардан нурланиш болаларнинг иммун тизимига зарар етказади

Бу нурланиш мия ритмларига таъсир этиб, боланинг ривожланиш жараёнида бўлган иммун тизимига зарар етказиши мумкин. Зарарли электромагнит нурланишнинг оқибати, радиодаги товушнинг тиниқ эшитилишига халал берувчи шовқин каби. Нурланиш қуйидагиларга олиб келади:

• Организм ҳужайраларининг барқарорлиги бузилади
• Асаб тизими фаолияти ишдан чиқади
• Бош оғриқлари пайдо бўлади
• Хотира йўқолади
• Уйқу қочади

Мобил телефоннинг соғлиққа таъсири

Мобил телефоннинг соғлиққа зарари ва салбий таъсирининг асосий белгилари қуйидагича:

• Бош оғриқлари
• Серуйқучилик
• Сержаҳллик
• Хотиранинг бузилиши ва фикрни бир жойга жамлаш хусусиятининг сусайиши
• Доимий толиққанлик синдроми
• Кўз оғриғи ва қадалиши
• Кўз шиллиқ қаватининг қуриши
• Кўриш қобилиятининг жуда тез пасайиши
• Артериал қон босими ва юрак уришининг тез-тез ўзгариб туриши

Бу белгиларнинг ҳаммаси вегетатив томир дистонияси аломатлари. Бундан ташқари, мобил телефон юзага келтирадиган зарарли электромагнит майдонлари таъсири остида организмда иммун тизими танглигининг реакцияси пайдо бўлади. Шифокорларнинг айтишларича, бунинг оқибатида организмнинг касалликларга ва бошқа ташқи зарарли таъсирларга қаршилиги пасайиши мумкин.

Олимларнинг фикрича, узоқ муддат давомида электромагнит нурланиш манбаларига яқин бўлиш: астеник синдромини, организмнинг тез қаришини, алмашинув жараёнларининг бузилишини, асаб тизими, сезиш органлари касалликларини ва бошқа хасталикларни келтириб чиқаради.

ha04f69a.jpg

Электромагнит нурланишлар бош тўқималари томонидан ўзига сингдириб олинади

Мобил телефонлар юзага келтирадиган нурланишларга жавобан одамлар ҳар хил таъсирланадилар: энг бардошлиларининг 15 % уни умуман сезмайдилар; 70% нинг - компенсатор тизимлари ёқилиб, унинг салбий оқибатлари бир оз вақт ўтгач намоён бўлади; фойдаланувчиларнинг қолган 15% электромагнит нурланишга нисбатан ўта таъсирчандирлар. Мобил телефон орқали бир марталик сўзлашувдан кейин ҳам уларда юқори даражадаги толиқиш ва уйқунинг бузилиши кузатилиб, кейинчалик аллергик реакцияга ўхшаб: бош оғриғи, артериал қон босими ва юрак уришларининг тез-тез ўзгариши ривожланиб боради (мобил телефон орқали сўзлашувдан сўнг артериал қон босими симоб устунининг 5-10мм ли босимига кўтарилиши исботланган).

Мобил телефоннинг фойдаси

Мобил телефонлар ихчам бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўп вазифаларни бажариши мумкин.
Мобил алоқа одамларга дунёнинг турли чеккаларидан туриб мулоқот қилиш имкониятини беради. Бугунги кунда уяли алоқа – энг кенг тарқалган мобил алоқа турларидан ҳисобланади.

Мобил телефондан қандай фойдаланиш лозим

Мобил телефондан фойдаланиш вақтини чегаралаш, яъни бир қўнғироққа 2-3 дақиқа ажратиш керак, кун давомида жами сўзлашувлар вақти 10-15 дақиқани ташкил этиши лозим. Имкон қадар симсиз қурилмалардан, яъни телефондан узоқроқ масофада бўлиб туриб ёки баланд овозли сўзлашув алоқасини ёқиб туриб фойдаланиш даркор.

h30bbdf6.jpg

Симсиз қурилмалардан фойдаланган ҳолда сўзлашиш ЭМНдан муҳофаза қилади

Мобил телефон олдида уҳламанг. Мобил телефоннинг электромагнит нурланиши, ҳатто кутиш режимида ҳам, уйқунинг нормал вақтларини бузиб, асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Мобил телефонни танангизга яқин жойларда, жумладан, чўнтакларда, олиб юрманг, уни сумкангизга солганингиз афзалроқдир.
Уйда бўлган вақтларингизда, уни ўзингиздан камида 50 см нарига қўйинг.

Шуни инобатга олиш жоизки, экранлаштириш (автомобиль, темир-семон бинолар) шароитида, инсонга таъсир этувчи электромагнит (ЭМН) нурланиш оқимининг зичлиги янада кучаяди.

Имкон қадар, телефондан электромагнит тўлқинлар яхши узатилмайдиган жойларда (лифт, ер ости хоналари, транспорт ва ҳ.к.) фойдаланилмаслик лозим, чунки бундай ҳолатда телефон тўлқинларни яхши узатадиган антенна излаб, ўзидан чиқарадиган нурланишни янада кучайтиради.

Мобил телефонни ёпиқ жойларда (машина, уй) камроқ ишлатиш, зеро, ундан таралаётган тўлқинлар ҳеч қаерга чиқиб кетолмай, яна ўзига қайтарилади, бу эса, нурланишнинг кучайишига сабаб бўлади.

Мобил телефон тармоқ операторини излаётган (телефонни ёқиш ва ёмон алоқа давомида) жараёнда уни қулоғингизга тутманг, негаки, бунда сиз янада кўпроқ нурланишга дуч келасиз.

Шаҳардан ташқари ва қишлоқ жойларда ҳам ҳудди шу вазият кузатилади, яъни ёмон алоқа сабабли, кўпроқ нурланасиз.

Бир мобил телефондан иккинчисига ахборотни симсиз усул орқали узатиш ҳам (Bluetooth), унга қўшимча нурланиш учун сабаб бўлади.

Телефон танлашда унинг нурланиш даражасини (SAR) суриштиришга ва энг кам кўрсаткичга эга бўлган моделини олишга ҳаракат қилинг.

Агар фойдаланиш хавфсизлигининг элементар қоидаларига риоя қилинса, мобил телефон нурланишидан кўриладиган зарар анча камайтирилади.

Манба: http://vredpolza.ru/tehnika-elektronika/item/7-vred-sotovyh-telefonov.html

Изоҳни қўшиш


Captcha
Янгиланиш